Қашқадарёда йил бошидан буён қанча ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани маълум қилинди. Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 535 та ҳолатда 110,1 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Effect.uz'га бошқарма Aхборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонлари таҳлилга кўра: 453 та ҳолатда 105,8 гектари қишлоқ хўжалиги ерлари; 82 ҳолатда 4,3 гектар ер майдони ноқишлоқ хўжалиги ерларидир.

Маълум қилинишича, мазкур ноқонуний эгалланган ер майдонлари 423 та ҳолатда 71,2 гектари уй-жой қуриш учун, 70 та ҳолатда 4,2 гектари нотурар жой қуриш учун, 27та ҳолатда 28,3 гектари томорқа сифатида фойдаланиш учун,3та ҳолатда 1,4 гектари тупроқ карер қуриш учун, 12та ҳолатда 5,0 гектари бошқа мақсадларда эгаллаб олинган.