Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фуқаро профилактика инспекторини болта билан уриб, тан жароҳати етказди. Бу ҳақда MY5 “Марказий студия” телелойиҳасида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, кўчада маст ҳолда жанжал кўтарарган шахсни тинчлантриш учун профилактика инспектори ўзининг ёрдамчиси билан унинг олдига боради.

Лекин, маст фуқаро инспекторнинг қонуний талабига бўйсунмай, қўлидаги болта билан инспекторга тан жароҳати етказган.

Ҳуқуқбузарнинг айтишича, у қизи билан жанжаллашаётган вақтда инспектор уларни ажратиб, маст отани олиб кетмоқчи бўлган.

Ҳозирги вақтда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши туманида фуқаролар ва ИИО ходимлари ўртасида келишмовчилик юзага келганди.