Наманган вилоятида “Жигули” машинаси 67 ёшли чол ва унинг 2 ёшли набирасини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2021 йил 14 сентябрь куни соат 19:15 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 69 км.да, Шарқ МФЙ ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ВАЗ-2106 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар, Тўрақўрғон туманида яшаган, 1954 йилда туғилган фуқаро ва бирга яшаган 2019 йилда туғилган набирасини уриб юборган.  Натижада, пиёдалар олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 сентябрьʼ куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 1985 йилда туғилган фуқарони Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳрида “ВАЗ-21011” автомашинаси йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборган ва оқибатда пиёда шифохонада вафот этганди.