Автоҳалакотга учраб вафот этган собиқ Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраевнинг яқинлари Африкадаги “Яхшилик Карвони” билан ҳамкорликда марҳум спортчининг хотирасига бағишлаб ҳамда унга доимиий равишда савоб бориб туриш умидида Танзанияда қудуқ очтиришди.

Ҳозирда биз, Африканинг Танзания минтақасидамиз Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бугун биз, ернинг бошқа бурчагидаги Ўзбекистон деб аталмиш юрт ўғлони. Ўзбекистон спортчиси ҳамда бизнинг севимли биродаримиз марҳум Мурод Хонтўраев ёдгорлигадимиз. У Ўзбекистоннинг биринчи рақамли спортчиларидан эди! Аллоҳ уни қилган яхши амалларини қабул қилсин! Ва жаннатга киритсин!”, – деб дуо қилди “Яхшилик Карвони” вакилларидан бири

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Мурод Хонтўраев тириклиги вақтида ҳам Ўзбекистонда жуда кўп эҳсон қилган.

Хусусан у Effect.uz билан ҳамкорликда  Ўзбекистонга олиб келинган коронавирусга қарши самара бериши мумкин бўлган “Lianhua Qingwen Jiaonang” дорисини Зангиотада барпо этилган махсус шифохонага топшириш маросимида иштирок этган эди.

 

2020 йил 29 июль куни Мурод Хонтўраев бепул тарқатиладиган дориларни пуллаётган шахсларни қаттиқ қоралаб, уларни ватан хоинлари деганди:

“Билиб қўйинглар сизлар хойин ва сотқинсизлар. Ҳамма қийналаётган вақтда сизлар ўзингизни ўйлаб шу ишни қилдингизми? Демак, сиз ҳақиқий хойинсиз! Биз бу дориларни пулга сотмаяпмиз, одамларга бепул беряпмиз. Аммо шу вазиятдан фойдаланиб, чўнтагингизни қаппайтиряпсиз. Ўзи шундоқ ҳам бошқа нарсаларни устига 10 баробар қўйиб сотяпсиз. Кўзингларни очинглар! Аллоҳ ҳаммага шифо берсин, дейди Мурод Хонтўраев.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган  “Lacetti” ҳамда “BMW X5” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида “BMW X5” русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, “BMW X5” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 34 ёшли Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси бўлган Жасур Анорбоев тан жароҳати натижасида шифохонага олиб кетилган.

Мавзуга оид:

Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб вафот этди – видео

Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси автоҳалокат ҳақида қўшимча маълумот берди.

Мурод Хонтўраев арафа кунида ҳалок бўлди. У Отабек Умаров ишонганлардан бири эди…

Маҳмуд Муродов Хонтўраевнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

«Ҳаммадан узр сўрайман» – Мурод Хонтўраевнинг таъсирли сўзлари…

Мурод Хонтўраев сўнгги манзилга кузатилди. Дафн маросимига 1000 дан ортиқ одам келган

ЖОНЛИ ЭФИР: МУРОД ХОНТЎРАЕВ СЎНГГИ МАНЗИЛГА КУЗАТИЛДИ. ОТАБЕК УМАРОВ ТАЪЗИЯ БИЛДИРДИ

Мурод Хонтўраев дўкондан нима сотиб олгани маълум бўлди

“Арбат”даги воқеа ёхуд Мурод Хонтўраев билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритилди (видео)

Нон ташувчиликдан чемпионликкача – Мурод Хонтўраевнинг ҳаёт йўли