​17 сентябрьда Ўзбекистонда яна 600 нафар кишида коронавирус аниқланди, 5 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати хабар берди.

2021 йил 17 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 167858 (+590) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
-33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-14 нафари Андижон вилоятида,
-10 нафари Бухоро вилоятида,
-17 нафари Жиззах вилоятида,
-4 нафари Қашқадарё вилоятида,
-5 нафари Навоий вилоятида,
-11 нафари Наманган вилоятида,
-51 нафари Самарқанд вилоятида,
-11 нафари Сирдарё вилоятида,
-19 нафари Сурхондарё вилоятида,
-55 нафари Фарғона вилоятида,
-20 нафари Хоразм вилоятида,
-112 нафари Тошкент вилоятида,
-228 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

17 сентябрь куни мобайнида:
-Қорақалпоғистон Республикасида 82 нафар,
-Андижон вилоятида 14 нафар,
-Бухоро вилоятида 5 нафар,
-Жиззах вилоятида 40 нафар,
-Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
-Навоий вилоятида 6 нафар,
-Наманган вилоятида 35 нафар,
-Самарқанд вилоятида 65 нафар,
-Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
-Фарғона вилоятида 61 нафар,
-Тошкент вилоятида 224 нафар,
-Тошкент шаҳрида 298 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 161275 (+854) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1184 нафарни ташкил қилди.