Япониянинг Кагошима префектурасидаги Суваносе оролида вулқон отилиши содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Япония бош метеорология бошқармасига таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, катта вулқон тошларининг 1 километр радиусда қулаши қайд этилган. Шу муносабат билан, метеорология бошқармаси портлаш хавфи даражасини бешдан учдан бирига кўтарган ва тоққа чиқишни тақиқлаб қўйган. Бу йил оролда март ва июнь ойларида отилишлар содир бўлган.

Маълумот ўрнида, метеорологлар оролда яшайдиган ўнлаб одамларга берилган кўрсатмаларга амал қилишни айтмоқда.