Андижонда кўмир талончилиги аниқланди. Бу ҳақида ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Андижондаолиб борилган тезкор тадбир давомида Қўрғонтепа туманидаги кўмир тарқатиш омборига 2021-2022 йил учун қишки мавсумга аҳоли ва бюджет ташкилотлари учун келган кўмир маҳсулотларидан омбор ишчиси 1995й.т. Д.Ж. ҳамда 1996 й.т. Ж.Ж. ва 1996 й.т. И.Э.лар ўзаро тил бириктириб ўзлаштирмоқчи бўлгани аниқланган.

Қайд этилишича, улар «Камаз» русумли автомашинага 18720 кг. кўмир маҳсулотини яширин равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотиб даромад топиш мақсадида Қўрғонтепа тумани Гулистон МФЙ ҳудудига тўккан вақтларида ТХТБ ходимлари томонидан ушланган.