Бугун Европа чемпионлар лигасининг биринчи тур учрашувлари давом эттирилди. Куннинг биринчи қисмидан ўрин олган икки учрашувда “Шериф” жамоаси ўз уйида “Шахтёр”ни қабул қилган бўлса, “Боруссия Дортмунд”а “Бешиктошг”а сафар уюштирди. Қизиқарли томони “Шериф” сафида ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев ЕЧЛдаги дебют учрашувини ўтказди.

“Шериф” – “Шахтёр” – 2:0

Голлар: Траоре, Ясане

“Бешиктош” – “Боруссия Дортмунд” – 1:2

Голлар: Монтеро – Беллингҳам, Ҳоланд

Кейинги баҳс Испанияда “Атлетико” “Порту”ни меҳмон қилди. Муросасиз кечган баҳсда нурсиз дуранг натижа қайд этилди.

“Атлетико” – Порту” – 0:0

Бу мавсумда жуда ҳам яхши трансферларни амалга оширган Франциянинг “ПСЖ” клуби меҳмонда “Брюгге” билан куч синашди ва кутилмаганда дуранг натижа қайд этиб қўйди. ҳисобида ғалаба қозонди.

“Брюгге – ПСЖ” – 1:1

Голлар: Ванакен – Эррера

Ушбу турнинг марказий баҳсларидан бири Миланда “Интер” ҳамда “Реал Мадрид” ўртаси бўлиб ўтди. Тенг кучлар остида ўтган ўйинда “Реал” Родригонинг 90 дақиқадаги голи билан ғалаба қозонди.

“Интер” – “Реал Мадрид” – 0:1

Гол: Родриго

Яна бир марказий баҳс “Ливерпуль” ҳамда “Милан” ўртасида бўлиб ўтди. Голларга бой бўлган ўйинда “Ливерпуль” ирода кўрсатиб, ғалабага эришди.

“Ливерпуль” – “Милан” – 3:2

Голлар: Трент, Салоҳ, Ҳендерсон – Ребич, Диас

Бу мавсумнинг фаворитларидан бири “Манчестер Сити” ўз уйида Германиянинг “Лейпциг” жамоасини мезбон қилди ва ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда ғалабага эришди.

“Манчестер Сити” – “Лейпциг” – 6:3

Голлар: Аке, Мукиеле (а.г), Маҳрез, Грилиш, Канселу, Жесус – Нкунку (хет-трик)

Сўнги баҳс Португалияда “Спортинг” ҳамда “Аякс” ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳс ҳам голларга бой бўлди ва якунда “Аякс” йирик ғалабага эришди.

“Спортинг” – “Аякс” – 1:5

Голлар: Полиньо – Халлер (покер), Бергейс

Шу тариқа Европа чемпионлар лигасининг биринчи тури ўз якунига етди.