Ижтимоий тармоқларда Қўқонлик блогер Иқболжон Камилджанов вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Ҳолат бўйича Бош Прокуратура матбуот котиби муносабат билдирди.

И.Камилджановнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинлангани айтилган хабарда.