Effect.uz ахборот агентлиги фарғоналик журналист Элёр Тожибоев билан хайрлашганини маълум қилади. Бир қанча муддат сайтда фаолият кўрсатган Элёр Тожибоев эндиликда Effect.uz ходими эмас. Бу ҳақида сайт раҳбари Акмал Эшонхонов маълум қилди.

“Биз у билан шу кунгача яхши муносабатда бўлдик деб ўйлаймиз. Билмадим, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали Effect.uz сайти номига турли бўхтон ва номақбул фикрлар билдиришдан тўхтамади. У билан яқин орада иш масаласида кўришиб гаплашдик ва шунда менга ултиматум қўйди. Гўёки сайтдаги бир ходимни ишдан бўшатсам, у ишлашини айтди.

Табиийки бундай қилолмасдим, аммо унга айтдим: ҳозирдан уни ишдан олдим ишланг, ҳоп деди-да. Қандайдир иши билан Тошкентдаги офислардан бирига кириб кетди. Элёр Тожибоев аслида яхши инсон аммо унинг провакацион ҳаракатлари яхши иш эмас. Бу сайтда 30 дан ортиқ ходим ишлайди, ҳеч ким билан бу каби қўпол хайрлашмагандик. Унинг сайт номини булғаш ҳамда унга таъсир ўтказишга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. Мухбир, блогер бўлса бу учун маош олган ва шуни айтишим мумкин-ки, у ҳеч қачон ҳаққини бировларга бериб қўядиган содда-оми одамлардан эмас. Бу гапни нега айтяпман, чунки у шундан сўнг ҳам турли фитналар билан чиқиш қилади ва ўзини доимгидек жабрдийда сифатида кўрсатади”, дейди А.Эшонхонов.

Шунингдек, сайт раҳбари Э.Тожибоевни сўнгги кунларда тушунмай қолгани ва инсон ким бўлишидан қатъий назар ҳаётда иккиюзламачи бўлмасликка чақирди.

“Ҳа, Э.Тожибоев билан бирга ишладик, кўп самарадорли ишларни амалга оширдик. Керак бўлса журналистиканинг этика-эстетика қоидаларидан чиқишга ҳам мажбур бўлдик. Телефоним доим ёниқ, исталган қўнғироққа жавоб беришга тайёрман. Аммо у ишдан кетишдан аввал на менга қўнғироқ қилиб, огоҳлантирди на бирор билдириш бермади. Мен ундан ёш жиҳатдан кичкина бўлсам ҳам аммо ишхонада раҳбарман. Ходим раҳбарни ҳурмат қилиши, раҳбар эса ходим билан субардинация сақлаб ҳамкорликда фаолият олиб бориши керак деб ўйлайман. Ҳурмат ва шахсга нисбатан муомаала масаласига келадиган бўлсак, бу борада Тожибоев анча ишлаши керак.

Ишлайман деб у ўз келажагига болта урмоқда, ахир унинг келажакда улғаядиган фарзандлари бор. Жумладан, онаси фарзанди учун доим хавотирда бўлади. Тожибоев сўнгги қарор қабул қилишда шошилди. У биз билан бундай йўл тутмаслиги керак эди. Унинг муаллифлигида олинган видеолар аллақачон Effect.uz сайтига тегишли бўлиб улгурган. Журналистнинг бошқа сайтга ўтгач аввал ишлаган сайтидаги видеоматериалларини ўчиртириш талабини қўйиши мутлақо мантиққа тўғри келмайдиган ҳолат.

Аксарият видеоларни Элёр Тожибоев раҳбариятга бир неча марта илтимос қилиб жойлаштирган. Қарангки, энди ҳолат қандай кўриниш олмоқда. Нима бўлганда ҳам собиқ ҳамкасбга келгусидаги ишларида омад тилаймиз ва бошқа сайтда ишлайдими ёки бошқа соҳада ишлайдими биргаликда туз-нон еган жойига ва биргаликда ишлаган ҳамкасблари, шунингдек қийин кунларида унга далда бўлганлар юзига оёқ қўймаслигини сўраган бўлардим.

Аввало инсон бўлишимиз керак, шунда бирор қилаётган ҳаракатимиз тўғри эканлигига амин бўламиз. Элёр Тожибоевдан Effect.uz сайти учун қилган ҳаракатларига рози бўлишини  шу жумладан, бу сайтнинг айни вақтдаги ходимларига нисбатан бўлган ғаразли мақсадларини ортда қолдириши кераклигини эслатиб ўтамиз. Сайтнинг айни вақтда жамиятдаги йиққан обрўси эндиликда Элёр Тожибоевнинг эркаликларини бошқа кўтармайди.

Элёр Тожибоевнинг хурмача ишларини ҳеч қандай йўл билан оқлаб бўлмаслигини тушунтирган ҳолда мен сайт раҳбари Акмал Эшонхонов барча масъулиятни зиммамга олганимни маълум қиламан”, дея сўзларини якунлади сайт раҳбари.

Маълумот учун, Элёр Тожибоев 1990 йил Фарғона шаҳрида туғилган бўлиб, мутахассислиги бўйича Қиргули электротехника коллежин назорат ўлчов асбоблари ва автоматика йўналишини тамомлаган. Айни вақтда Қирғизистон республикасидаги ОТМларнинг бири (журналистикага даҳлдор бўлмаган) да таҳсил олади. 2020 йилан бошлаб, Effect.uz сайтида мухбир лавозимида ишлаб келади (эди).

Тожибоев Термиз тумани жиноят ишлари бўйича судьяси билан олиб борган даҳанаки жанги, Фарғона шаҳрида жойлашган наркология бўлимидаги чиқишлари билан Интернетда танилган. Бунгача у Фарғонада “Servis Inter Grand” МЧЖ рахбари бўлиб ишлаган.

Айнан ушбу МЧЖ билан содир бўлган айрим ҳолатлар бўйича Э.Т дастлаб Effect.uz сайтига мурожаат қилади ва бирга ишлаш таклифини ўртага ташлайди. Шундан сўнг сайт раҳбари Акмал Эшонхонов Элёр Тожибоев билан ишлашга қарор қилади. Бироқ орадан бир қанча вақт ўтиб, фарғоналик блогер норасмий чиқишларида сайтни гўёки ўзи очгани ва сайт айнан Тожибоевнинг ҳаракатлари ортидан танилганини иддао қилиб келади.

Бунга кўз юмган сайт раҳбари ва ходимлари билан ўзаро муносабатни бузган ўзини гўёки ишдан кетиб ҳам сайт ходимиман деб таништирадиган Э.Тожибоев ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида сайт ва унинг ходимларига нисбатан куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилади!