«Челси» ҳафтасига 140 минг фунт маош билан янги шартнома таклиф қилди, бироқ футболчини бу шартлар қониқтирмайди.

«ПСЖ», «Реал», «Бавария» ва «Ювентус» немис ҳимоячиси атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда ва у билан музокараларни январь ойининг бошидаёқ бошлаши мумкин.

Рюдигер Челси билан ёзда тугайдиган амалдаги келишувга кўра, ҳафтасига 100 минг фунт стерлинг ишлаб олади. Аммо Антонио Европанинг бошқа топ клубига ўтишга рози бўлса, унинг маоши тахминан икки баробарга ошириши мумкин.

Ҳозирда «Челси»нинг энг кўп маош оладиган футболчилари: Ромелу Лукаку, Н'Голо Канте ва Тимо Вернер ҳафтасига 200 минг фунтдан кўпроқ маош олишади.

Агар «Челси» Рюдигернинг талабларини бажаришга рози бўлса, у ҳолда немис энг кўп маош оладиган 4-футболчи бўлди.