Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қарши тумани Потрон маҳалласида тадбиркор Aброр Жўраев томонидан ташкил қилинган балиқ етиштириш кластерига борди.

Маълум бўлишича, бугун Зойир Мирзаев тадбиркорнинг кластерида бўлиб, форель балиғини етиштириш ишлари билан танишган ва лойиҳа тўлиқ ишга тушса ҳовузларда йилига 20-25 тонна форель балиғи етиштирилади.

Айни вақтда “Это Я” хусусий корхонаси негизида ёшлар кооперацияси ташкил этилиб, 30 нафар ёшлар учун иш ўринлари яратилган.