Бугун, 15 сентябрь куни Қозоғистонда кузатилган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Маълум бўлишича, 15 сентябрь куни Тошкент вақти билан 00:11 да (14.09.2021 йил, Гринвич бўйича 19:11 да) Қозоғистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,28 градус шимолий кенглик; 68,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 40 км шимолий-ғарбда.