Ўзбекистонда йил бошидан буён 26 мингга яқин ажрим ҳолатлари қайд этилди. Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2021-йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистонда 25 687 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Маълум бўлишича, республика ҳудудлари бўйича энг кўп ажрим Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Қуйида 2021-йилнинг январ-август ойларида қайд этилган ажримлар сонини ҳудудлар кесимида кўришингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси – 964 та;

Aндижон вилояти – 2 583 та;

Бухоро вилояти – 1 372 та;

Жиззах вилояти – 841 та;

Қашқадарё вилояти – 1 795 та;

Навоий вилояти – 831 та;

Наманган вилояти – 1 997 та;

Самарқанд вилояти – 2 662 та;

Сурхондарё вилояти – 1 494 та;

Сирдарё вилояти – 894 та;

Тошкент вилояти – 2 722 та;

Фарғона вилояти – 2 848 та;

Хоразм вилояти – 975 та;

Тошкент шаҳри – 3 709 та.