Япония Денгиз хавфсизлиги бошқармаси Шимолий Кореядан иккинчи марта ракета учирилганини эълон қилди. Бу ҳақида Риа новости ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, ракета 12.43'да (Ўзбекистон вақти билан 08.43) содир бўлган. Аммо у қулаган жой ҳозирча номаълум экани айтилмоқда.

Аввалроқ Шимолий Корея ҳудудидан 12.38 (Ўзбекистон вақти билан 08.38) да ракета учирилгани айтилган эди. Япония ҳукумати унинг баллистик бўлганини тан олди.