“UzAuto Motors” куни ижтимоий тармоқларда “Onix автомобили сотувга чиқди” сарлавҳаси остида тарқалган видеони ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қилди.

Ўзининг баёнотида келтирилган маълумот асоссиз эканлигини расман эълон қилди ва сотувда мавжуд бўлган автомобиллар рўйхатини ўзининг расмий сайти орқали танишиш мумкинлигини эслатди.

Қолаверса Chevrolet Onix русумли автомобилнинг сотуви бошланиши ҳақида биз расмий каналларда эълон қилинишини маълум қилди.

Шунингдек, компания тарқалган видеода айтилганидек ёнилғи сарфи 8 литрли эмас, аксинча сезиларли даражада тежамкор 6 литргача бўлишини айтди.

“Автомобиллар сотуви ҳамда нархи бўйича маълумотларни компаниянинг расмий каналларидан ёки @uzavtosavdo_bot  Telegram  боти орқали билиб олишингиз мумкин. Бундан ташқари компаниянинг call center маркази сизнинг хизматингизда”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Chevrolet Onix автомобилини ягона платформадаги ишлаб чиқариш имконини берадиган ўрнатиш ва ишга тушуриш ишлари жорий йилнинг июль-август ойида олиб борилди.