Туркия Aфғонистондан қочқинлар сони кескин ошгани сабабли Эрон билан чегарада 221 км узунликдаги деворни қуриб битказди. Яна 242 км узунликдаги девор қурилишини якунлаш режалаштирилган. Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ушбу девор қурилиши натижасида чегарадаги ноқонуний афғон мигрантлари сони кунига 1500 тадан 200 тагача қисқарган.