Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги ижтимоий тармоқда “Тошкентда ГАИ ходимларига баённома тузилди” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан қўшимча маълумот берди.

Жорий йилнинг 26 август куни Тошкент шаҳар, Янги ҳаёт тумани ҳудудида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари А.Рашидов ҳамда Ж.Халиловларнинг ёнига соат 13:30 ларда “Аброр” исмли фуқаро келиб бир неча саволлар билан мурожаат қилган ва жараённи тасвирга олган.

ЙПХ ходимлари видео лавҳада тиббиёт ниқобини тақмаганлиги акс этган. Фуқаро томонидан ҳам эътирозлар билдирилган.

Ҳолат ўрганилиб, А.Рашидов ҳамда Ж.Халиловларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси тартибида баённома тузилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида хизмат вақтида ухлаб қолган ЙПХ ходими ишдан бўшатилган эди.