“Толибон” ҳаракати аъзолари Афғонистон хавфсизлик кучларига амнистия беришга ваъда беришганига қарамай, Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларининг собиқ офицерини ўлдиришди. Бу ҳақжа  дея хабар беради РИА Новости манбаси.

Аввалроқ, “Толибон” олдинги ҳукуматга содиқ бўлган ва улар учун ишлаган, жумладан, ҳарбийларга амнистия беришни ваъда қилган эди.

Аммо, Wall Street Journal’нинг хабар беришича, ҳарбийлар, “Толибон” ваъда қилган амнистияга қарамай, ўзларининг хавфсизлиги ва оилалари хавфсизлигидан қўрқишмоқда ва уларнинг кўплари Афғонистонни тарк тарк этишган.

Толиблар ўтган куни кечаси Ҳирот вилоятида Афғонистон Ҳарбий ҳаво кучларининг собиқ офицери Залмай Ачакзайни ҳайдаб чиқаришган ва кейин ўлдиришган.

Бундан ташқари, агентлик манбасининг айтишича, мамлакат шарқидаги Нангархор вилоятида толиблар ўқ отиш натижасида бир ўғил ва бир аёлни ўлдиришган.

Толиблар бу маълумотни ҳали тасдиқламаган, бироқ уларнинг бир нечтаси аҳоли томонидан ушланиб, маҳаллий ҳокимиятга топширилган.

Нангархор вилояти губернатори отишма натижасида ўғил ва аёлнинг ўлдирилиши бўйича тергов бошланганини эълон қилди.