Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танлов эълон қилди. Бу ҳақда “Дарё” ДХХга таяниб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 28 июндаги «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4375-сонли қарори қабул қилинган.

Ушбу қарорга мувофиқ “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейга ўқишга кириш истагини билдирган 2021 йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфда ўқиётган ўқувчилар 2021 йил 5 сентябрь кунидан 5 октябрь кунигача Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят (шаҳар) ва туман бўлимларига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматини “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар учун хизматнинг ҳудудий бўлимларида ҳарбий-касбий танлаш тадбирлари ўтказилади.

Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовларида иштирок этади.

Тест синовлари тарих ҳамда чет тили (инглиз) фанларидан ўтказилади.