11 йил давомида Андижон вилоятини бошқарган Қобилжон Обидовга президент фармонига асосан «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ва «Олтин юлдуз» медали қайтариб берилди. Бу хақида «Дарё» нашри хабар берди.

Маълумот учун, Қобилжон Обидов 1988−1993 йилларда Марҳамат тумани ҳамда Андижон шаҳрига раҳбарлик қилган. 1993−1996, 1997−2004 йилларда Андижон вилоятини бошқарган. 1996 йилдан 1997 йилга қадар бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган.

1995 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени, 1998 йилда эса «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан мукофотланган.

2004 йилда унинг «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони «номаълум сабабларга кўра» қайтариб олинган. Хорижий ОАВларда унвон унинг ўғли билан боғлиқ жиноят иши ортидан қайтариб олингани ҳақида айтилган эди.