АҚШ президенти Жо Байден журналистларга берган интервьюсида Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг у билан саммит ўтказишдан бош тортгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Аввалроқ, Financial Times Байден яқинда бўлиб ўтган телефон суҳбатида Хитой раҳбари Си Цзиньпинга саммит ўтказишни таклиф қилган ва Хитой раҳбари рад жавобини бериб, Вашингтондан Пекинга нисбатан риторикасини юмшатишни сўраган.

Ёлғон”, – деди Байден, “ХХР президенти ҳақиқатан ҳам у билан учрашиш таклифини рад этганми ёки АҚШ президенти бундай учрашувнинг йўқлигидан ҳафсаласи пир бўлганми”, – деган саволга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 10 сентябрь куни ХХР Президенти ва АҚШ президенти телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Раҳбарлар, бошқа масалалар қаторида, икки мамлакат ўртасидаги рақобатни ва унинг можарога айланишининг олдини олиш йўлларини муҳокама қилишган.