Бугун бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқотида бўлажак олий даражадаги учрашув муҳокама қилинган.

Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатлари, Афғонистондаги вазият ва кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Владимир Путин куни кеча атрофидаги одамларда коронавирус инфекцияси билан муаммо бўлаётгани туфайли карантинга олиниши мумкинлигини истисно қилмади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи ўтган йили режалаштирилган ва пандемия сабаб ҳалигача номаълум муддатга қолдириб келинмоқда.

Бу ташрифдан асосий мақсад Ўзбекистондаги атом электр станцияси қурилишини бошлашдан иборат.