Ла Лига президенти Хавьер Тебас пандемия туфайли испан клубларининг молиявий қийинчиликларини муҳокама қилиб, ПСЖни катта харажатлар учун яна бир бор танқид қилди.

“Юқорида айтдим, испан футболи бузилмаган, на “Реал Мадрид”, на “Барселона”. Мен ишонаманки, “Реал” пандемия билан бошқаларга қараганда яхшироқ курашган. Улар иш ҳақи қисқартириш учун катта куч сарфлади. “Реал” энди ўзини хоҳлаганча тутиши мумкин.

Аммо, “Реал Мадрид” ҳеч қачон ПСЖга айланмайди, чунки ПСЖ – қаллоблар. Уларнинг маоши қарийб 600 миллион еврога етди ва буни қабул қилиб бўлмайди.

Қолаверса, “Реал” давлат клуби эмас, шунинг учун бу имконсиз. ПСЖни Қатар инвестиция бошқармаси бошқаради”, – Тебас.