17-18 сентябрь кунлари Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган II-Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида ўтказилган Бахши, оқин ва жиров ижрочилари кўрик танловининг Республика босқичи Нукус шаҳрининг “Ёш томошабинлар” театрида ўтказилди. Унда биргина Қашқадарё Вилоятидан 13 нафар Бахшичилар, оқин, жиров усталари иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритди.

Жумладан, Деҳқонобод туманидан Раҳимов Баҳром “ОЛИЙ” ўринни эгаллади. Шунингдек, Маданият вазирлигининг 7 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланди. Нишон туманидан Ўзбекистон Халқ Бахшиси Ражабов Маҳмадмурод, 2-ўрин 3 миллион сўм билан мукофотланди.

Номинациялар бўйича Деҳқонободлик Ўзбекистон Халқ Бахшиси Қаҳҳор Раҳимов ʼ”EНГ ЯХШИ ДОСТОН” ижрочиси, бўйича 1 миллион сўм, “EНГ ЯХШИ ЧОЛҒУ” ижрочиси номинацияси бўйича Деҳқонободлик Ўзбекистон Халқ Бахшиси Абдумурод Рахимов лойиқ деб топилиб 500 минг сўм, Деҳқонободлик Муҳаммад Даминов “МУХЛИСЛАР ОЛҚИШИГА САЗОВОР” номинациясини қўлга киритди.