Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 28 июлида ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ота-онасидан ажраган, меҳрга муҳтож Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг масъул этиб белгиланди.

“Очиқ айтиш керак, бугунги кунда халқ таълими тизимига қарашли Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларидаги тарбиячиларнинг 95 фоизи аёллар бўлиб, болалар уларни “она” деб чақиришади.

Лекин, “ота” тарбияси-чи? Бу ердаги фарзандларимизни оилага имкон қадар яқин муҳитда тарбиялашимиз учун, албатта, “ота” ва “она” меҳрини бера оладиган тизим яратишимиз керак.

Туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари болаларни ҳомийлик, васийлик ва оила патронатига бериш ишларига умуман эътиборсиз.  

Шу боис, соҳада мутлақо янги тизим жорий қилинади. Биринчидан, 16 та Меҳрибонлик уйлари ва 4 та Болалар шаҳарчалари Халқ таълими вазирлиги тизимидан чиқарилиб, Миллий гвардияга ўтказилади.

Бунинг учун, Миллий гвардияда алоҳида қўмондон ўринбосари лавозими жорий этилиб, бошқарма ташкил этилади.

Миллий гвардия қўмондони икки ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларига шахсан ўзи бориб, уларга Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳар бир гуруҳга малакали офицер ва психологларини бириктиради, логопед ва дефектологларни ишга олади. Икки ой муддатда бириктирилган Миллий гвардия ходимларини болалар билан ишлашга ўқитади.

Шунингдек, “Меҳрибонлик уйлари”даги болаларга тарбия бериш, уларни фан, IT, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларни ишлаб чиқади”, — деган эди президент.

Таъкидлаш жоизки, белгилаб берилган янги тизим асосида Миллий гвардия органлари томонидан шу кунга қадар республика бўйлаб 119 нафар боланинг ўз оиласига ва яқинлари бағрига қайтарилиши, шунингдек, 10 та Оилавий болалар уйининг фаолияти йўлга қўйилди.

Хусусан, ана шундай эзгу ва хайрли ишларнинг Бухоро вилоятидаги илк ташаббускор оилаларидан бири бўлган Беҳбутовлар оиласи ҳам ўз оиласида 3 нафар фарзандни вояга етказаётганликларига қарамай, 6 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ўз ғамхўрликларига олаётганликлари, бугунги куннинг чинакам қаҳрамонлигидир десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди.

Жорий йилнинг 14 сентябр куни бўлиб ўтган 1-сонли Оилавий болалар уйининг очилиш маросимида, Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари М.Ҳамроев, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Б.Саитджанов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ҳ.Ражабзода, Бухоро туман ҳокимининг ўринбосари С.Ҳамраев ҳамда тегишли ташкилот ва мутасадди корхона раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирда бир-биридан чиройли куй ва қўшиқлар ижро этилиб, барча йиғилганларни мамнун этди. Айниқса, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган бухороча рақслар тўплами барчани ўйинга чорлади.

Очилиш маросимида иштирок этган раҳбарлар, Беҳбутовлар оиласи бошлаган олийжаноб ишга муваффақият тилаган ҳолда, болаларнинг ота-оналарига доимо кўмакдош бўлишларига ҳамда оила аъзосига айланган ушбу ўғил-қизларнинг маънавиятли ва ватанпарвар бўлиб камол топишларига ишонч билдирдилар.

Давлатимиз раҳбари томонидан ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселеетор йиғилишидан сўнг, укам Ваҳоб Беҳбутовга Оилавий болалар уйи очиш бўйича савобли ишга қўл уришни таклиф қилдим ҳамда янги тизим асосида ҳукуматимиз томонидан яратилаётган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий қулайликлар тўғрисида тушунча бердим.

Ўзим Миллий гвардия психологи бўлганим учун Меҳрибонлик уйидаги болалар билан доимий равишда бирга бўламан, уларнинг характери ҳамда келажакдаги интилишларини кўриб, иложи бўлганда ҳаммасини уйимга олиб кетардим деб ўйлаб қоламан.

Бугун мана қувончли кун, билдирилган ташаббусимизни қўллаб қувватлаган Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, вилоят вояга етмаганлар ишлари бўйича масъуллари ҳамда 32-сонли Меҳрибонлик уйи раҳбариятининг ёрдами билан, укамнинг оиласи яна 6 нафар фарзандга кўпайди.

Ишонтириб айтаманки, келажакда жиянларимни ўз фарзандларимдай кўриб, уларнинг тарбиясида укам Вахобжон ва келиним Наргизахонларга кўмакдош бўламан.”,-дейди Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси психологи, Вахоб Беҳбутовнинг опаси, кичик сержант Марзия Беҳбутова.

“Сўзимиз сўнгида қатъий ишонч билан айтамизки, бугун ўзи учун эндигина янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган бу болалар, албатта давлатимиз раҳбарининг ҳамда ота-онасининг ишончини оқлаб, юртимиз келажаги учун муносиб фарзандлар бўлиб улғаядилар”, – дейилади хабарда.