Тошкент вилояти Пискент туманида “Lacetti” машинасини бошқарган маст ҳайдовчи сержантни уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи матбуот котиби Бобур Тўляганов хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида жиноятчиликни олдини олиш юзасидан ўтказилаётган профилактик тадбир давомида Пискент тумани ҳудудида хизмат бурчини бажараётган ЙПХ инспектори сержант Дилмурод Ўрмонов, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Ш.А. (мастлик ҳолатида) бошқарувидаги “Lacetti” автомашинасига тўхташ ишорасини берган.

Ҳайдовчи эса ИИО ходимининг қонуний талабига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва 1991 йилда туғилган Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ қидирув ва суриштирув бўйича инспектори, сержант Дилмурод Ўрмоновни уриб юбориб ЙТҲ содир этади.

Натижада, кўрсатилган тиббий муолажага қарамай сержант Дилмурод Ўрмонов олган тан жароҳатлари билан шифохонада бугун 14 сентябрь куни вафот этди.

Сержант Ўрмонов Дилмурод Бўтабоевич (хизмат вазифасини бажариш чоғида) бевақт вафоти муносабати билан Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади”, – дейилади хабарда.