Барча футбол мухлислари орзиқиб кутган Европа чемпионлар лигасига бугун старт берилди. Бугун биринчи турнинг дастлабки 8та учрашуви бўлиб ўтди. Куннинг биринчи қисмидан икки учрашув ўрин олган эди.

Дастлаб “Манчестер Юнайтед” меҳмонда “Янг Бойз” билан куч синашди ва кутилмаганда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу баҳсда Криштиану Роналду “МЮ”нинг ягона голига муаллифлик қилди.

“Янг Бойз” – “Манчестер Юнайтед” – 2:1

Голлар: Нгамалё, Сбачо – Роналду

Иккинчи ўйин Испанияда “Севилья ҳамда “Залцбург” ўртасида бўлиб ўтди. Тенг кучлар остида ўтган баҳсда ғолиб номи аниқланмади. Қизиқарлиси ушбу ўйинда дарвозаларга 4та 11метрлик жарима зарбаси белгиланди.

“Севилья” – “Залцбург” – 1:1

Голлар: Ракитич (пен) – Сучич (пен)

Куннинг иккичи қисмидан 6та баҳс ўрин олган бўлиб уларда яна бир қанча фаворит жамоалар баҳс олиб борди.

Эътиборлиси биринчи турдан азалия рақиблар “Барселона” ҳамда”Бавария” ўртасида ўйин бўлиб ўтди.

“Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда “Бавария” мезбонларга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Барселона” – “Бавария” – 0:3

Голлар: Мюллер, Левандовски (дубль)

Яна бир баҳс “Вильярреал” ҳамда “Аталанта” ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳс ҳам кутилмаган тарзда бўлиб ўтди ва испан жамоаси ирода кўрсатиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Вильярреал” – “Аталанта” – 2:1

Голлар: Тригерос, Груневелд – Фройлер

“Динамо Киев” ўз уйида Португалиянинг “Бенфика” клубини қабул қилди. Ушбу ўйин ҳам тенг кучлар остида ўтди ва якунда нурсиз дуранг қайд этилди.

“Динамо Киев” – “Бенфик”а – 0:0

Францияда ўтган мавсум чемпиони “Лилль” Германиянинг “Вольфсбург” клубини қабул қилди. Қизиқарлиси бу ўйинда ҳам ғолиб номи аниқланмади.

“Лилль” – “Вольфсбург” – 0:0

Ҳозирда ишлари юришмаётган, Роналду кетганидан сўнг “А” Серияда кетма-кет мағлубиятга учраётган Туриннинг “Ювентус” клуби меҳмонда “Мальмё клуби билан куч синашди. Ушбу ўйин “Ювентус”нинг назорати остида ўтди ва якунда “Ювентус” йирик ғалабага эришди.

“Мальмё” – “Ювентус” – 0:3

Голлар: Сандро, Дибала (пен), Мората

Охирги ўйин Лондонда “Челси” ҳамда Россиянинг “Зенит” жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. ЕЧЛнинг аввалги мавсум чемпионлари янги мавсумнинг илк турида жуда ҳам қийинчиликка учраши. Якунда Лукакунинг сай-ҳаракати эвазига “Челси” кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Челси” – “Зенит” – 1:0

Гол: Лукаку