Самарқанд шаҳрида Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Маълум бўлишича, тақдирлаш маросимида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов қатнашиб, барча Олимпиячиларимизни эришилган муваффақият табриклади.

Ҳаммамиз мусобақани катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатиб бордик. Шуни алоҳида мамнуният билан айтиб ўтмоқчиманки, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш ва унда иштирок этишнинг ўзи бир шарафдир. Шундай экан, унда иштирок этган барча спортчиларимизга ва уларнинг устоз, мураббийларига алоҳида миннатдорчилик билдираман”, – деди вилоят ҳокими.

Таъкидлаш жоиз, Самарқанддан Олимпиада ўйинларида 10 нафар, Паралимпия ўйинларида эса 4 нафар спортчилари иштирок этиб, қатор медалларга сазовор бўлишди.

Паралимпия чемпиони Ҳусниддин Норбековга Самарқанд шаҳридан уч хонали, Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби Парвина Самандарова ҳамда дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори Давлат Бобоновга эса икки хонали уйнинг калити топширилди.