Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ бир кунда ўтказилган тадбирда иккита фирибгарлик ҳолатини аниқлади.

Маълум бўлишича, фуқаро Б.Р. Янгийўл тумани, “Қўштепа” МФЙ ҳудудидаги 36,7 сотих қишлоқ хўжалигида суғориладиган ер майдонини фуқаро М.га ҳар бир сотихини минг долларидан ҳисоблаб сотишга келишиб, танишлари орқали кадастр ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, жами 36 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А., онаси М.га банк муассасасидан 3 йил муддатга берилган Сирдарё туманидаги иссиқхонанинг ёнидаги банк балансида бўлган 50 сотих ер майдонини фуқаро З.га турар жой сифатида расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 19 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.