Бутун дунё бўйлаб Telegram фойдаланувчилари мессенжернинг ишламай қолиши ҳақида хабар беришди, дея хабар берди интернет –ресурсларнинг носозликларини ва узилишларни кузатадиган Downdetector веб –сайти.

Маълум бўлишича, Тошкент вақти билан соат 16:48 ҳолатига кўра, 333 та шикоят қайд этилган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг 52 фоизи дастур билан боғлиқ муаммолардан, 35 фоизи серверга уланиш билан, 13 фоизи хабар юбориш билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилганлар.

Сайтнинг ёзишича, Россия, Украина, Буюк Британия ва бошқа давлатлар аҳолиси муаммоларга дуч келишган.

Маълумот ўрнида, Telegram – бу кўп форматдаги хабарлар ва медиа файлларни алмашиш имконини берувчи мессенжер.