БМТ Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонда асосий логистика марказини очди. Бу ҳақда  БМТ ўзининг сайтида маълум қилди.

Афғонистонда озиқ -овқат ёрдамига бўлган эҳтиёж ортгани сабабли БМТ Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда зарур маҳсулотлар захирасини кўпайтирмоқда. Асосий логистика маркази Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида ташкил этилган”, – дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, 13 сентябрь куни Женевадаги анжуман якунида донорлар афғонларнинг эҳтиёжлари учун бир миллиард доллардан ортиқ — БМТ талабидан деярли икки баравар кўп маблағ ажратишга ваъда берди.

“Халқаро ҳамжамият якдил фикрда: ҳозир Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун барча кучларни сафарбар қилиш керак”, — деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг янги ҳукумати “Толибон” ҳаракати вакиллари “Ҳайратон” станциясида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов билан учрашиш учун келди.