AҚШ президенти Жо Байден ХХР раиси Си Цзиньпинга шахсан учрашиш таклифи билан чиқди, аммо бу таклиф рад этилди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар бермоқда.

Reuters агентлиги эса, Байденнинг учрашув таклифига Хитой раисининг рад жавоби бергани ҳақидаги хабар ҳақиқатга мос келмайди мазмунидаги маълумотларни маълум қилди. Жо Байден тез орада Буюк Британия ва Aвстралия билан илғор ҳарбий технологияларни алмашиш ҳақида эълон қилиши кутилмоқда. Ушбу алмашинув катта эҳтимол билан Хитойга қарши қаратилган, — деб хабар бермоқда Politico.