Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги қарорига мувофиқ, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш)га рухсатнома бериш хизмати жорий этилди.

Маълум бўлишича, эндиликда автотранспорт ойналари тусини ўзгартиш учун рухсатномани онлайн олишдан ташқари, 10 фоиз чегирмага ҳам берилади.

“Тонировка”нинг нархи орқа ён ойналар учун 135 минг сўм (юридик шахслар учун 270 минг сўм), олд ва орқа ён ойналар учун эса 1 миллион 300 минг сўмга арзонлашди.

Шунингдек, ҳайдовчиларга яна бир маъқул жиҳати, энди автотранспорт ойнасига СТИКЕР мажбурий равишда ёпиштирилмайди!

Қолаверса, ягона порталда, шунингдек, рухсатномани қайта расмийлаштириш имконияти ҳам яратилган.

Қайта расмийлаштиришда – автотранспорт воситаси иккиламчи бозордан сотиб олинганида, техпаспорт (автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтган гувоҳномаси) мулкдори ёки давлат рақам белгиси ўзгарган ҳолларда автотранспорт воситасига расмийлаштирилган “тонировка” рухсатномасига онлайн тарзда БЕПУЛ ўзгартиришлар киритиш мумкин.

Ойналарни тусини ўзгартиришга берилган рухсатномани қайта расмийлаштириш (автотранспорт воситасининг мулкдори, давлат рақам белгиси ўзгарган тақдирда) электрон давлат хизмати жорий йилнинг 1 октябрь кунидан ишга туширилиши режалаштирилган.

Хизмат синов тариқасида ишга туширилганлигини инобатга олиб, қисқа узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида ОГОҲЛАНТИРАМИЗ!” , – дейилади хабарда.