“Ал-Қоида” террористик ташкилоти бир икки йилдан кейин АҚШга таҳдид қила олади, дейди АҚШ мудофаа разведка бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Скотт Берриер New York Times’га берган интервьюсида.

Ал-Қоида” эҳтимол, мамлакатимизга ҳеч бўлмаганда таҳдид соладиган салоҳиятга эга бўлиш учун 1-2 йил керак бўлади”, – деди Берриер.

АҚШ ҳарбий разведка бошлиғининг таъкидлашича, бу босқичда Америка разведка ҳамжамияти Афғонистонда бу гуруҳ фаолиятини кузатиб бориш учун ўз маълумотларини йиғиш имкониятларини тиклаши керак.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ миллий разведкаси директори Аврил Хайнс Сурия, Яман, Сомали ва Ироқ каби давлатларни разведка ташкилоти Афғонистонга қараганда хавфсизлик нуқтаи назаридан Америка учун катта таҳдид сифатида тан олишини айтганди.