Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти V Конгресси: якунлар, фактлар, рақамлар,  режалар…

Ўзбекистон уч минг йиллик улуғвор ва муҳташам тарихга эга. Юртимизда жаҳоншумул цивилизациялар, йирик империялар, ҳавас қилса арзигулик шаҳарлар ва бебаҳо меъморий обидалар вужудга келган ҳамда яратилган.

Айниқса буюк аждодларимиз томонидан яратилган тенгсиз маданий мерос инсоният тарихида ўчмас из қолдирга.

Ана шундай улуғвор ва бой маданий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва уни оммалаштириш бўйича кейинги 5 йил ичида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жуда катта кўламдаги ишлар амалга оширилди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош ассамблеияси 75-сессиясида илгари сурган бир қатор ташаббуслари ичида халқимиз маданияти ва тарихини оммалаштиришга қаратилган маданий форум ўтказиш таклифи халқаро ҳамжамият, ҳусусан ЮНЕСКО томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.

Президентимизнинг мазкур ташаббуси асосида жорий йилнинг 15-сентябь куни Хива шаҳрида “Марказий Осиё цивилизациялар чорраҳасида” маданий форуми бўлиб ўтади. Ушбу йирик халқаро анжуманга мамлакатимиз ҳукумати пухта тайёргарлик кўрди.

Ушбу маданий форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ташкилий ва молиявий кўмагида  Ўзбекистон Маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг V Конгреси Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Конгресс ишида 40 та мамлакатдан 250 нафардан зиёд шарқшунос, тарихчи, археолог, санъатшунос олимлар, ихтисослаштирилган илмий муассасалар мутахассислари ва маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.   Улар ичида 9 нафар академик, 63 нафар фан доктори, 66 нафар профессор, 28 нафар доцент, 28 нафар фан номзоди ҳамда, 40 нафар музейлар, кутубхоналар, илмий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди. Анжуманда 100 га яқин маърузалар тингланди. Ўзбекистон Маданий меросини тадқиқот қилишга қаратилган бундай кенг кўламдаги маърузалар мамлакатимиз илмий ва ижтимоий ҳаётида ёрқин воқеа бўлди.

Конгресс доирасида “Ўзбекистоннинг 300 буюк дурдона қўлёзмалари” номли фотокўргазма, Риштон кулолчилик буюмлари кўргазмаси, Шаҳрисабз ва Самарқанд ёдгорликларига виртуал саёҳат “Замонавий илм-фанда 3D-технологияси” видеоарт кўргазмаси, Ж. Усмоновнинг “Алишер  Навоий шеърияти” суратлар  кўргазмаси, археолог, Ўрта Осиё маданияти тадқиқотчиси Леон Семёнович Баршевскийнинг охирига,  “Ўзбекистон тарихи фотосуратларда”, “Марказий Осиё картографияси: фан ва геосиёсат ўртасида” фотокўргазмалари,  Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг нумизматик тўплами кўргазмаси ва бошқа кўплаб тадбирлар бўлиб ўтади.

 

Шунингдек,  буюк ҳукумдор ва аллома Мирзо Улуғбекнинг “Ҳаракатсиз юлдузлар китоби”нинг факсимеле нашрини тақдимоти Конгрессда сенцацион воқеа бўлди. Австрияниг “Mueller&Shindler” нашриёт уйи ва Ўзбекистон Маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжахон жамияти томонидан тайёрланган бу ноёб китоб мамлакат олимлари ва жамоатчилигининг ҳайратига сабаб бўлди.

Бу қўлёзма Франция Миллий кутубхонасида сақланади. Бу улуғвор қадимий қўлёзмаларимизнинг еттинчи факсимеле нашри ҳисобланади.

Конгрессда асосий воқеаларидан яна бири “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” китоб альбомининг 50 томи тақдимотидир. Бундан ташқари Янги 6 та альбом нашр этилди. Улари орасида 4 та Ўзбекистон санъат дурдоналари альбоми, 1 та Риштон кулолчилигига бағишланган иллюстрацияли альбом ва 1 та Камолиддин Беҳзод миниатюраларини ўз ичига қамраб олган альбом бор.

Конгресснинг энг муҳим ва ёрқин воқеаси – Ўзбекистон маданият меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари “Ўзбекистон маданий мероси – Янги Ренессанс пойдвори” V конгрессида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига мурожаат қабул қилиши бўлди.

Мурожаатда, биз, дунёнинг турли мамлакатлари – Европа, Осиё ва Америкадан келган мутахассислар, Сизнинг маданий меросни асраш борасидаги ноёб ташаббусларингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш соҳасида иш олиб борар эканмиз, ҳар биримиз Ўзбекистон ҳудудида бронза давридан бошлаб, қадим замонлардан буён ривожланиб келган энг бой маданиятнинг қадр-қимматига ишонамиз. Бу мамлакатнинг энг бой маънавий ва моддий мероси жаҳон цивилизацияси учун абадий қадриятдир.Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс учун шароит яратиш учун қаратилган миллий ғоя, аввало пухта ўйланган маданий сиёсатга асослангани чуқур ҳурматга лойиқ. Айнан маданият мамлакатнинг тикланишига, жамият маънавиятининг юксалишиги, одамларнинг, айниқса ёш авлоднинг ватанпарварлик рухида тарбиялашга асос бўлади. Ўзбекистонда миллий маданият соҳасида тизимли ислоҳотлар туфайли қадимий ёдгорликларни кенг миқёсда тиклаш ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, илмий ва маърифий ишлар янги куч олмоқда, халқ ижодиёти ҳамда номоддий меросни асраб-авайлаш давлат даражасида қуллаб-қувватланмоқда, деб алоҳида таъкидланади.

Бутунжаҳон жамиятнинг IV Конгресида кейинги  5 йилликка мўлжалланган “Йўл харитаси” қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжатда  100 дан зиёд лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Хусусан,         Бутунжаҳон жамияти аъзолари истиқболдаги бир йил ичида Ханенко номидаги Украина музейи, Россиянинг давлат Эрмитажи, Венгриянинг музей ва кутубхоналари, Хитойнинг илмий ташкилотлар тўпламлари, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг илмий ва шахсий коллнкцияларида сақланаётган маданий ёдгорликларимизни “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” китоб альбомлариниг навбатдаги томларида нашр қилиш режалаштирилди. Бундан ташқари Бухоро ва Термиз шаҳарлари музейларида сақланаётган Маданий меросимиз ҳам алоҳида китоб альбом шаклида чоп этилади. “Энг қадимги даврлардан ХХ асргача марказий Осиё Картографияси” номли  ва бошқа бир қатор лойиҳалар  ҳам муҳокама қилиниб, амалий ишга киришилди.

Конгресс якунида Бутунжаҳон жаимияти аъзолари ва лойиҳаларда фаол иштирок этган хорижий ва миллий олимлари “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” китоб-альбомларининг 50 томи билан тақдирланди.

  Ўзбекистон Ҳукумати қўллаб қувватлаши билан ўтказилган V конгресс Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилди ва ЮНEСКО, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги кўмагида ўтказилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки “Ўзбекистон маданий меросини жаҳон тўпламларида” лойиҳаси ва конгрессларни ташкил этишда лойиҳа ишга тушган биринчи кунларданоқ «Eriell Group» нефть сервис ҳомий ва ҳамкор сифатида фаол қатнашиб келмоқда. Мазкур ташкилот ёрдами билан кўплаб олимлар ва журналистлардан иборат илмий-ижодий гуруҳлар 100 дан зиёд ишчи сафарларида бўлишди, бир қатор йирик халқаро меди ивэнтлар ва бошқа ўнлаб тадбирлар ташкил этилди.