Япония Aдлия вазири Ёко Камикава Интернетдаги безорилик учун жазони кучайтиришни режалаштирмоқда.

Камикава ўзи раҳбарлик қилаётган экспертлар комиссиясига киберкамситиш учун жиноий жавобгарлик белгилаш, 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 300 минг иенгача жарима солиш имкониятини кўриб чиқиш тўғрисида топшириқ берди.

Ҳозирда, Японияда киберкамситиш учун 30 кунгача маъмурий қамоқ ва 10 минг иен (97 доллар) миқдорида жарима белгиланган.