Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича таниқли спортчи Камолиддин Расулов бошқа спортчи томонидан пичоқланди.

Манбанинг маълум қилишича, 13 сентябрь куни соат 21:30да фуқаро спортчи таниши бўлган Камолиддин Расуловга қўнғироқ қилиб, ундан харид қилиб олган витаминни истеъмол қилгани натижасида соғлиғи ёмонлашганини, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдирганини айтиб, уни уйи олдига чақирган.

Улар кўришгач, ўзаро жанжаллашиб қолиб, спортчи ёнида олиб чиққан ошхона пичоғи билан Камолиддин Расуловни бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши туманида спорт мураббийи бир неча киши томонидан уриб ўлдирилган эди. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида ҳам спортчига кўпчилик бир бўлиб ҳужум қилган эди.