Москва Таганский суди тақиқланган маълумотларни ўчиришни рад этгани учун Telegram’га яна 9 миллион рубл миқдорида жарима белгилади.

Facebook ва Twitter’га ҳам худди шундай моддалар бўйича – 21 миллион ва 5 миллион рубл миқдорида жарима солинганди.

Йил бошидан буён Facebook маълумотларни ўчириб ташламаганлиги учун жарималар миқдори 80 миллион рублдан ошди, Twitter’га 45 миллион жарима белгиланди.