Кеча оқшом МДҲ ўйинларида муваффақиятли тарзда қатнашган спортчилари Ўзбекистонга қайтиб келишди.

Спортчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Ўзбекистон ҳукумати ушбу мусобақада совриндор бўлган спортчиларни пул мукофотини билан тақдирлади.

Унга кўра спортчи ҳамда мураббийлар қуйидагича тақдирланишди:

Олтин медаль – 25 миллион сўм

Кумуш медаль – 15 миллион сўм

Бронза медаль – 10 миллион сўм

Мураббийлар – 12 500 000 сўм

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида боксчи йигитлар 9 та (4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза), қизлари эса 11 та (3 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза) медалларни Ўзбекистон делегацияси ҳисобига қўшиб қўйишди.