Миллионлаб Ўзбекистон фуқаролари ўз ҳудудидаги депутатини танимайди. Лекин сайланганлар “дахлсиз”лик ҳуқуқи бўлса-да, катта фоизи қўрқоқ, маддоҳ ҳамда сайловчиларининг ишончини суиистеъмол қилишади. Ҳолбуки, сал олдин дастурларида ВАЪДAБОЗЛИК бўйича мастер-класс ўтаган бўлиб чиқади. Уят. Ёдингизда бўлса, Президент Шавкат Мирзиёев ўз раислигида ўтган катта йиғилишда уч-тўрт нафаргина депутатнинг номини келтирган эди. Ўттиз беш ва ортидан олтита нолни эргаштирган сонга тенг аҳолига эга мамлакат учун бу ачинарли ҳолат эмасмикан? Тасдиқланган шахс майли, муаммони ҳал қилмасин, бироқ, ҳеч бўлмаса кўтариб чиқсин… Қолгани ижро ҳокимиятининг вазифаси. Бажарилмаса, ўзлари жавоб беришади. Уларга танқид тошларини ёғдириб ташлашим мумкин, лекин таъсир қилиши ёки етиб бориши учун ИНСОФ деган туйғулари уйғониши керак бўлади. Ҳозирча, барча ҳасратларни мана шу тўрт сатрга жойлайман. Ёзаётганларим кам сонли ҳалол фаолият юритаётганларга тегишли эмас ва ҳаммаси десам мутлақо нотўғри бўлади.

Ваъдaбозлaр лаънaт сизгa ваъдaбозлaр

У бўлади, бу бўлади мақсад талай,

Шуларга ҳам чиқар қўлдан қарс овозлар.

Ижросини сўрайвериб чарчади халқ,

Виждонингиз борми сизнинг ваъдабозлар!

Президентнинг айтишини кутавермай,

Йиртиқ чопон камбағални қопавермай,

Қуруқ қоғоз билан  ишни ёпавермай,

Элдан дардин сўранглар-да, ваъдабозлар!

Туманининг депутатин билмас тўла,

Ишламасанг, ким танийди айт-чи, жўра?!

Қиёфангни ажратасан ўзинг зўрға,

Бўйинбоғинг янги дордир  ваъдабозлар!

Ухлайвергин, ёғ йиғасан семирасан,

Пора бериб ваколатинг узайтарсан,

Қачон энди Ватаним деб югурасан,

Ошқазонга юртин отган ваъдабозлар!

Ишончларни пулга сотган номард, каслар…

Бошқа гапим йўқ. Хулосани ўзингиз чиқаринг. Мушоҳада сизлардан!!!

Aброр Поёнов