Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 861 сайлов участкасида бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов бўлиб ўтган. Қонунда ҳокимият аралашуви қатъиян ман этилган бўлса-да, ҳокимият сайловни тўлиқ ўтказганлиги айтилмоқда.

Тафсилотларни қуйидаги видео орқали кўришиниз мумкин:

 

Ижтимоий тармоқларда эса, “Туман Авто йўл автобуси яна сайловга жалб этилган.
Ўтган сайловда ҳам худди шундай бўлганди. Яъни ҳокимият вакиллари одам опкелиб, белгиланган номзодга овоз бердирилган. 34-Мактаб ўқитувчилари ҳам уйма-уй юриб агитация қилишмоқда. Нима бу кўзбўямачилик? Бизда сайловлар ҳеч қачон шаффоф бўлмайдими? ИИБ ходими яна йўқ! Истиқлол МФЙ қаерда? Туман Газ бўлими ҳодимлари ҳам келиб овоз беришмоқда. Автобуслар маҳалладан одам ташишда давом этмоқда.
Эхххх, Карл нима бу майнавозчилик? Шу жигули ҳам одам ташиш билан банд, камига сайлов комиссияси аъзолари ҳам чиқиб маҳаллада агитация ишлари билан шуғилланишмоқда” – каби постлар пайдо бўлди.