“Миллий Тикланиш” партиясидан президентликка номзод сифатида тасдиқланган Алишер Қодиров ўзининг Telegram каналида “Адолат” партиясини танқид остига олди.

Адолат” партиясига сайловларда ягона номзод билан иштирок этиш ташаббусимиз, таҳмин қилганимиздек, англаб етилмади.

Сиёсий маданият бу тоифадаги мавзуларни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилгандан кейин оммага эълон қилишни талаб қилади. Афсус, муҳокамага тайёргарлик кўраётган эдик.

Адолатчилар сайловларда иштирок этишни бахт қуши бошларига қўнганидан деб қабул қилишибди. Бизни мақсадимиз бахт қушини номзоднинг эмас, халқимизнинг бошига қўндиришдан иборат.

Қолаверса, сайловларда иштирок этишни шараф деб биладиган номзод унда ғолиб бўлиш ҳақида ўйлай олмайди, демак меники деб тортишаётган ташаббусларини амалга ошишига ўзи ҳам ишонмайди.

Рамзимизда акс этган, Алишер Навоий илгари сурган “симурғ” фалсафаси мақсад йўлида бирлашаолмаганларни мағлуб бўлишини таъкидлайди.

“Миллий тикланиш” партиясининг номзоди сифатида илгари сурилган ташаббусларимизни рўёбга чиқаришнинг конструктив йўлларини излашда давом этамиз.

Энг самарали йўли албатта сайловда билдириладиган, биз умид қилаётган халқимизнинг ишончиди”, – деб ёзди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Қодиров Ўзбекистон Афғонистонга ёрдам бериши кераклигини ва ЛДПР раҳбари Владимир Жириновскийга санкция эълон қилишни таклиф қилганди.