Зеленский «Папик-2» сериалининг бош юлдузи Дариа Петрожитскаяни тақдирлади.

Бу сериал Украинанинг Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши санкцияларини четлаб ўтиб, Россиянинг СТС каналида муваффақиятли эфирга узатилди. Яъни бир кунда кетма – кет 11 соат кўрсатилди. У СТСни энг яхши 5 федерал каналлар таркибига киритди.

«Папик -2» продюсcерга яхши даромад келтирди», – дейди президентнинг биринчи ёрдамчисининг укаси Борис Шефир.

Аввалроқ, Зеленскийнинг Донбассда бўлиб ўтадиган бутун Украина референдуми хавфидан огоҳлантиргани ҳақида ёзган эдик.