Янги Зеландия афғон аёлларига 2 миллион доллардан кўпроқ хайрия қилади.Бу ҳақда бугун ташқи ишлар вазири Нанаиа Маҳута маълум қилди.

Ташқи ишлар вазири мамлакат ҳукуматининг веб -сайтида эълон қилинган баёнотида Афғонистондаги гуманитар инқироз «уй -жойидан айрилганларнинг 80 фоизга яқини аёллар ва қизларга кўпроқ таъсир қилганини» айтди.

«Бугун Афғонистонда аёллар ва қизлар дуч келаётган хавф -хатарларни ҳисобга олиб, инсонпарварлик ва ҳимоя ташкилотларини қўллаб -қувватлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқдир. Янги Зеландия UNICEF ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармасини молиялаштириб, аёл ва болаларни қўллаб -қувватлашга эътибор қаратади», – дейди Маҳута.

Вазирнинг таъкидлашича, ҳар икки ташкилотга 3 миллионга яқин Янги Зеландия доллари (2,1 миллион доллар) юборилади.

Аввалроқ, Янги Зеландия Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ва БМТ Қочқинлар агентлиги орқали Афғонистонга 3 млн ёрдам қилганди.