Кеча Япониянинг Чиба шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионати баҳсларига старт берилди. Мусобақада 16та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришди.

Эркаклар ўртасида Осиё чемпионати

“A” гуруҳи: Япония, Ҳиндистон, Қатар, Бруней,

“Б” гуруҳи: Эрон, Покистон, Таиланд, Гонконг,

“С” гуруҳи: Aвстралия, Хитой, Ўзбекистон, Қувайт,

“Д” гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой тайпейи, Қозоғистон, Саудия Aрабистони.

12 сентябрь куни Ўзбенкистон волейбол терма жамоаси гуруҳ босқичини Aвстралия терма жамоасига қарши бошлашди ва муросасиз кечган ўйинда 3:0 ҳисобида ютқазиб қўйишди. “Яшил қитъа” вакилларига 25:16, 25:19, 25:19 ҳисобларида имкониятни бой берди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса Хитой терма жамоаси Қувайтни 3:0 ҳисобида енгди.

1-тур ўйинларидан сўнг Aвстралия терма жамоаси 3 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. 2-ўриндаги Хитой ҳисобида ҳам шунча очко бор. Вакилларимиз эса қўшимча коеффициентларга кўра Қувайтни ортда қолдирган ҳолда учинчи поғонадан жой олишган.