USAID маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди. Бу ҳақда у 9 сентябрь куни Вашингтонда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган маросимда айтиб ўтган.

USAID раҳбари Ўзбекистонга анча олдин келиши кераклигини маълум қилди.

«Энди эса катта сабаб бор — бир йил олдин USAID Ўзбекистонда тўлиқ ваколатхонасини очди ва бу «мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштиришнинг ҳақиқатан ҳам муҳим белгисига» айланди»,- дейилади хабарда.

Саманта Пауер АҚШ президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» ҳақидаги қарашларини олқишлашини таъкидлади.

«Ўзбекистон одамларга фаровонлигини ошириш, бизнес қуриш ва ўз жамоалари учун барқарор иқтисодий имкониятлар яратиш учун дадил иқтисодий ислоҳотларни жуда тез бошлади. Умид қиламизки, ушбу ислоҳотлар жойлардаги реал одамларга реал таъсир кўрсатади», — дейди у.