Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ижтимоий тармоқларда ИИО ходимлари ва фуқаролар ўртасидаги зиддиятли вазият акс этган видеотасвирга муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 12 сентябрь куни тахминан соат 12:20 ларда Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва КХАЙ кўчалари кесишмасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари “Cobalt” (давлат рақами 01 З 418 ФБ) автомобиль ҳайдовчиси 35 ёшли Б.Улуғбекни йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўхтатган.

 

Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга баённома расмийлаштириш жараёнида йўл четида тўхтаб турган автомобиль ҳайдовчиси 29 ёшли Т.Рамазон аралашган ва ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиб, жанжал кўтарган ҳамда ички ишлар органи ходимига фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказган.

Ҳуқуқбузарнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида яқин орада хизмат олиб бораётган ППХ ходимлари етиб келишган.

ИИО ходимлари Т.Рамазонни яқин орадаги ИИБга олиб кетиш учун транспорт воситасига утқизиш жараёнида акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Жанжал иштирокчилари Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб борилган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Текширув якуни бўйича ички ишлар органлари ходимларининг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатган барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, уларнинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилади ва уларга нисбатан қонуний чора кўрилади”, – дейилади хабарда.