“Толибон” ҳаракати Афғонистон университетлари ўқув дастурларидан шариат қонунларига зид бўлган фанларни олиб ташлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Tolo News хабар берди.

Афғонистон олий таълим вазири вазифасини бажарувчиси Абдул Баки Ҳаққоний Ислом қонунларига зид бўлган фанлар дастурдан олиб ташланишини маълум қилди.

Ислом қонунларига зид бўлган ҳар бир фан дастурдан чиқариб ташланади”, – деган

Бироқ, ҳозирда “Толибон” ҳаракати расмийлари қайси фанлардан воз кечиш ҳақида ҳали бир қарорга келишмади. Афғонистон Олий таълим вазирлиги, шунингдек келажакда талабаларга чет элда ўқиш имконини берадиган махсус дастурни ишга туширишни ваъда берди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, аввалроқ “Толибон” мамлакат фуқароларига қўшиқ эшитишни тақиқлаб қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимояси остидаги Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилиш юз берди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди. 6 сентябрь куни “Толибон” Афғонистоннинг 34 вилоятининг охиргиси бўлган Панжшир жанглар билан ўз назоратига ўтганини эълон қилди.