“Толибон” ҳаракати жангарилари ўзини Афғонистон президенти деб эълон қилган Амрулла Солиҳнинг уйидан қарийб 6 миллион доллар ва камида 15 та тилла қуймаларини топди. Бу ҳақда РИА Новости Khaama Press’га таяниб хабар берди. Ижтимоий тармоқларда айнан Солиҳнинг уйидан бойликларни топган видео тарқалди.

РИА Новости агентлигига ҳаракатдаги манба Ашраф Ғани ҳукумати раисининг вице-президентининг уйидан жуда катта маблағ топилганини тасдиқлади.

Агентликка кўра, на Солиҳ, на қаршилик кучлари аъзолари ҳозирча бу видеога изоҳ беришмаган.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимояси остидаги Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилиш юз берди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди. 6 сентябрь куни “Толибон” Афғонистоннинг 34 вилоятининг охиргиси бўлган Панжшир жанглар билан ўз назоратига ўтганини эълон қилди.